Пайариқда 5 нафар маҳкум муддатидан олдин озод этилди

2020 йил 10 июнь куни жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани судида Пайариқ тумани ИИО пробация гуруҳи томонидан тақдим қилинган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Суд тақдимномалари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси талабларига асосланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорида раҳбар тушунтиришларига риоя қилган ҳолда маҳкумлар жазо муддатини ўташлари давомида тегишли хулоса чиқариб олишганлиги, тузалиш йўлига ўтганлигини инобатга олиниб, беш нафар маҳкумни тайинланган жазоларни ўташликдан муддатидан илгари озод қилди.