Пайариқда уйида қулфланиб қолган бир ёшли қиз қутқарилди
- 07.09.2020 20:00
- 236
- Ҳодиса
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида бир ёшли қиз ота-онаси ташқарига юмуш билан чиққанида уйнинг 3-қаватида қулфланиб қолган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қизчанинг ота-онаси ёрдам учун вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат қилган.
Қисқа муддат ичида етиб келган қутқарувчилар махсус нарвон ёрдамида бино ичига кирган. Эшикни очиб, болани ота-онасига топширган.