Пайариқлик 576 нафар педагог-ходимлардан 60 нафарида COVID-19 вирусига бирламчи мусбат натижа берган
Ўқувчиларни таълим жараёнига жалб қилиш борасида синф раҳбарлари томонидан бугунги кунга қадар 47810 нафар (96,5 %) ота-оналар билан мулоқот қилинди. Шундан 35850 нафар (72,3%) ота-оналар анъанавий таълим шаклини, 11959 нафари (27,3%) эса масофавий таълим шаклини танлади.
2020-2021 ўқув йилига 96 та мактаб тайёр ҳолга келтирилган бўлиб, мактаблар фаолияти тикланганда ўқувчилар соғлигини ҳимоялаш учун жами 208 дона пирометр, 672 дона дозаторлар, 21452 литр антесиптик аралашмалар ва кам таъминланган оилалар фарзандлари учун 3128 дона тиббий ниқобларга эҳтиёж мавжуд.
Туман СЭО маркази томонидан тумандаги 99 та умумтаълим мактабларидан ҳозирга қадар 55 таси ўрганиб чиқилган бўлиб, фаолиятини тиклашга тайёр бўлган мактабларга мактаб фаолиятини анъанавий тарзда давом эттириш бўйича тавсиялар берилган.
Ҳозирга қадар туман СЭО маркази томонидан тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 1860 нафар педагог-ходимлар COVID-19 вирусига тест топширган бўлиб, ҳамма таҳлил жавоби чиқмаган. 1-куни тест топширган 576 нафар педагог-ходимлардан 60 нафарида COVID-19 вирусига бирламчи мусбат натижа берган ва ушбу фуқароларга нисбатан провизор госпиталига ётқизилиши ва профилактик тадбирларни ўтказилиши бўйича хулоса берилди.