Покистонда мумиёланган “топилма” ҳозирги замонга тегишли бўлиб чиқди
Покистон, Афғонистон ва Эрон ўртасида қизғин дипломатик баҳс пайдо бўлди. Покистон полицияси томонидан қадимги буюмлар савдоси билан шуғулланувчи яширин савдогарнинг уйидан топилган форс маликаси мумиёси қайси мамлакатга тегишли эканлигини аниқлаштирмоқда.
Мумиё эгаси уни хусусий харидорга 35 миллин фунтга сотишга келишган. Эрон Покистон билан чегарада зилзиладан кейин топилган маликани беришни талаб қилди. Бироқ артефакт Покистон миллий музейи кўргазмасига қўйилди.
Ана шунда археологлар мумиё дафнаси ҳозирги замоннинг иши эканлигини аниқлашди. Маълум бўлишича, бу ҳудудда яшаб ўтган бирорта қадимий қабилада ўз марҳумларини мумиёлаш одати бўлмаган. Қотиллик қурбони бўлган 21 ёшар ҳозирги замон аёли қадим мумиёга сира яқин келмасди. Покистонлик қадим буюмлар савдогари ва унинг оиласи қамоққа олинди, деб хабар беради «Мир новостей» (2020 йил, 19-сон) ҳафтаномаси.
Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.