Пора эвазига ОТМга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
- 19.07.2019 11:30
- 315
- Жиноят ва жазо
Сурхондарё вилоятида олий таълим муассасасига киритиб қўйишни ваъда қилган масъул ходим пора билан қўлга олинди. Бу хақда ЎзА хабар бермоқда.
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент Давлат аграр университетининг Термиз филиали масъул ходими “Ж.Э.” Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг жиянини ўзи фаолият юритаётган олий таълим муассасасига ўқишга киритишни ваъда қилиб, эвазига ундан 1.900 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.