Пойтахтдаги кафелардан бирида ёнғин юз берди
- 23.10.2019 13:49
- 58
- Жамият
Кеча, 22 октябрь куни соат 10:30 да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 19-даҳа, Т.Зохидов кўчаси, 2-уйда жойлашган “Делфир” МЧЖга қарашли умумовқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлган.
Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 8 дақиқада етиб борган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёғин соат 10:43 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида шохобчанинг 30 квадрат метр майдонида шифт қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан бинонинг 150 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ёнғинга очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик қилингани сабаби тахмин қилинмоқда.
Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.