Президент тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдирди

Шавкат Мирзиёев 2021 йил 19 августда «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида» Фармойиш қабул қилди.

Унга кўра, иқтисодиётимизнинг равнақ топиши ва юртимиз барқарор ривожланиши, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларга миннатдорчилик билдирилди.

Бундай тадбиркорлар орасида Самарқанддан қуйидагилар бор:

“Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор” сифатида

ТУРСУНОВ Абдурашид Амриевич - Ургут туманидаги “Sam-negin” МЧЖ раҳбари

ҚЎЗИЕВ Бурхон Муродович - Пахтачи туманидаги “Paxtachi klaster” МЧЖ раҳбари

САИДЖОНОВ Мунис Азизович - Самарқанд шаҳридаги “Samarkand-England eco-medical” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона раҳбари

“Энг яхши солиқ тўловчи” сифатида

ЖЎРАЕВ Фахриддин Умарқулович - Жомбой туманидаги “Jomboy yashil chiroqlari” МЧЖ раҳбари

МУСИНОВ Бахтиёр Мухаммаджонович - Жомбой туманидаги “Baxt” хусусий корхонаси раҳбари

АБДУЛЛАЕВ Камол Талъатович - Самарқанд шаҳридаги “SAM ANTEP GILAM” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси раҳбари

“Энг яхши экспортёр” сифатида

ЮСУПОВ Носир Фотиҳович - Булунғур туманидаги “Bulungur-sandvik agrofirma” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари

ФАТТОЕВ Абдурашид Мўминович -  Самарқанд шаҳридаги “Zarafshon tekstil” МЧЖ раҳбари

САМАРИН Денис Павлович - Самарқанд шаҳридаги “Sam fruit” АЖ қўшма корхонаси раҳбари.