Президентлар нима ейди?
Дунёнинг энг машҳур ва нуфузли сиёсатчилари ошпазлар ассоциацияси асосчиси Жиль Брагард шундай дейди: "Сиёсат одамларни ажратади, лекин овқат бизни бирлаштиради". Ушбу мақолада дунёнинг энг машҳур сиёсатчилари қайси таомларни маъқул кўриши ҳақида гапириб бермоқчимиз.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп
Илгарилари Трамп тез тайёрланадиган таомларни яхши кўрган, нонуштани ўтказиб юбориб, кечки овқатни тўлиқ истеъмол қилган. Яқинда шифокор собиқ президентга парҳез сақлаб, қайси таомни қачон ейиш ва ўз овқатланиш тартибини қайта кўриб чиқишни маслаҳат берди. Шифокор маслаҳатига кўра, Трамп фастфудларни сабзавот ва меваларга алмаштирган. Шунингдек, у гўшт ўрнига балиқ истеъмол қила бошлаган.
Собиқ президентга белгиланган парҳез ёқиб тушган кўринади: баъзи истисноларни айтмаса, у парҳезга завқ билан риоя қилади. Истиснолардан бири шуки Дональд Трампнинг севимли таомлари орасида биринчи ўринда ҳали ҳам гўштли рулет туради.
Белорус президенти Александр Лукашенко
Лукашенконинг севимли таоми ҳар қандай шаклдаги картошка бўлиб, у айниқса картошкали драник (қуймоқсимон нон)ларни яхши кўради. Картошкани жуда яхши кўришига қарамай, ундаги калория миқдори юқори бўлганлиги сабабли президент уни атиги ҳафтада бир марта истеъмол қилади.
Беларус раҳбари ширинликларни ҳам яхши кўради, лекин президент нафақат ширинликлар, балки хамирли овқатлардан ҳам ўзини жуда чеклайди. Балиқ ва сабзавотлар президентнинг рационида доимо мавжуд. Ичимликлар орасида Лукашенко чой ичишни маъқул кўради.
Германия собиқ федерал канцлери Ангела Меркель
Ангела спагетти болоньезе (гўштли макаронга ўхшаган италияча таом), шунингдек, товуқли шўрвани яхши кўради. Илгари, машҳур немис аёл чўчқа гўштини истеъмол қилган, аммо энди у ўз парҳезига жиддий ёндашади. Шу тарзда собиқ федерал канцлернинг рационида колбаса ва сендвичлар ўрнига сабзавотлар ва турли хил мевалар пайдо бўлди.
Ангела Меркел овқат пиширишни жуда яхши кўради: у пироглар пиширади ва шўрвалар тайёрлайди.
Канада бош вазири Жастин Трюдо
Канада бош вазири Осиё таомларини афзал кўради ва пиво ичишни яхши кўради. Лекин талабалик йилларида Трюдо тунда ўқиб ўтирганида литрлаб ичган қаҳвани ҳозир умуман ёқтирмайди.
Франция президенти Эммануэль Макрон
Макрон менюсининг асосий қисмини асосан балиқ ва сабзавотлар, шунингдек, ҳар қандай мевалар кирадиган француз таомлари ташкил қилади. У бу маҳсулотларни ишончли, чунки улар маҳаллий фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилади, деб тушунтиради.
Президент машҳур француз багетига сайёрамизнинг барча аҳолиси ҳавас қилади, деб ҳисоблайди. Тез тайёрланадиган фаст-фуд ҳам Эммануэль Макроннинг ҳаёти ва рационида катта ўрин эгаллайди. Лекин у бундай маҳсулотлардан камроқ истеъмол қилишга ҳаракат қилиб, ошпазига фақат соғлом таомлар тайёрлашни буюради.
Россия президенти Владимир Путин
Россия президенти нонуштага ўзи жуда яхши кўрадиган мураббо қўшилган чой ичади. Путин овсянка (сули)дан ташқари деярли барча анъанавий бўтқаларни ейди.
Давлат раҳбарининг таъидлашича, таомга келганда у жуда оддий, балиқни кўп истеъмол қилади, сабзавотларни яхши кўради, музқаймоқдан бош торта олмайди. Лекин конфетлар президент учун муҳим аҳамиятга эга эмас.
Бошқа мамлакатларга ташриф буюрганида Россия президенти албатта миллий таомларни татиб кўради.
Буюк Британия собиқ қироличаси
Буюк Британия 2022 йилда 94 ёшида вафот этган қироличаси Елизавета II эса қандай таом еса ҳам жуда кичик порцияда тановул қилган. Елизавета амал қиладиган мазкур одатнинг самарали экани парҳез тутадиганларга яхши маълум. Кам порция истеъмол қилиш, калорияни 25% камайтиради ва ёғларнинг эришига ёрдам беради.
Шунингдек, қиролича шоколадли бисквитни жуда ҳам яхши кўрган. Тонгни шоколад ёки музқаймоқ билан қарши олган. Қулупнайни ҳам қиролича кўпинча рад этмаган.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.