Психологлар болаларни замонавий видеоконтентдан чекламасликни маслаҳат бермоқда
- 24.04.2023 16:29
- 387
- Маслаҳат
Ота-оналар фарзандларини фақат ўз болаликлари мультфильм ва кинолари руҳида тарбиялашга уриниш билан бола руҳиятида ижтимоий мослашув жараёнига халақит беришлари мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Болани фақат ретро мультфильмлар томошаси билан чеклаш, ундан замонавий гаджетларни олиб қўявериш унинг тенгдошлари ўртасида ва кейинчалик жамиятда шахс сифатида ривожланишида қийинчилик келтириб чиқариши мумкин.
Мутахассислар бунинг ўрнига классик ва замонавий мультфильмларни биргаликда кўриш, биргаликда китоб ўқиш ва ўқиганларини муҳокама қилишни тавсия этадилар.
Замонавий бўлган ҳамма нарса ҳам ёмон эмас ва ҳаммаси ҳам болаларга салбий таъсир қилмайди.
Дилора Холиқова тайёрлади.
Теглар:
болалар