Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пуллар тўғрисида қизиқарли маълумотлар

Бир долларлик купюрадаги пирамидада жойлаштирилган кўз нимани англатади? Еврион буржи-чи? Танганинг ўйилган қирраси қандай номланади? Келинг, пулларнинг яратилиши, сарфланиши, улардаги белги, суратлар ва ўлчамлар тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар билан танишамиз.

Тангаларнинг ўйилган қирраси ўз номига эга ва “гурт” деб номланади

Бу сўз немис тилидан таржима қилиниб, “камар” сўзини англатади.

 Британия купюраларининг ҳажми уларнинг номинал қийматига мос келади

Британия пуллари номинали ошгани сайин катталашиб боради. Бу кўзи ожизларнинг пулларни аниқлаб олишларини осонлаштириш учун қилинган. Россиядаги купюралар ҳам бир-биридан бироз фарқ қилади: 1000 рублгача бўлган пуллар -150х65 мм., 1000 дан 5000 гача – 157х69 мм. ҳажмда ясалган.

 Хитойда бронза пичоқлар пул ўрнини босган

Милоддан аввалги 200-600 йиллар оралиғида Чжоу сулоласи даврида харидларга бронза пичоқлар билан тўлашган.

Майда пуллар тезроқ сарфланади

Агар сизда дўконга бориш эҳтиёжи туғилса, ўзингиз билан фақат катта пулларни олинг. 2009 йилдаги тажриба майда пуллар кўпинча истар-истамас майдалаб олинган катта пулга қараганда тезроқ ва осонроқ сарфланишини кўрсатди.

Ўзи катта пул ишлаб топган одамлар меросхўрларга қараганда ўзларини бахтлироқ ҳис қилади

Тадқиқотга кўра, капитали 10 миллион АҚШ доллари ва ундан кўп бўлган одамлар 1 ёки 5 миллион долларлик маблағга эга бўлганларга қараганда анча бахтли. Шунингдек, тадқиқотлар ўз пулларини ўзлари ишлаб топган кишилар мерос олганларга кўра бахтлироқ эканликларини кўрсатди.

Бир долларлик купюрадиги пирамидадаги кўз “илоҳий тақдир кўзи” дейилади

Бир долларлик купюрада тасвирланган пирамиданинг кўзи “илоҳий тақдир кўзи” деб номланиб, Худонинг илоҳий ҳимояси ва раҳм-шафқатини акс эттирган. Бу белгидан Уйғониш даврдаги диний санъатда фойдаланиш мисолларини учратиш мумкин. Демак, у камида ярим минг йиллик тарихга эга.

АҚШнинг 10 ва 100 долларлик банкноталарида тасвирланган Александр Ҳамильтон ва Бенжамин Франклин ҳеч қачон Америка президентлари бўлмаган.

Муомалада бўлган АҚШ долларларининг 5 фоизидан кўпроғининг сиртида кокаин излари бор.

“Еврион буржи” нима дегани?

Бу такрорланадиган беш ҳалқали нақшлар баъзи бир моделли нусха кўчириш аппаратлари ҳалқалар орқали банкноталарни таниб, нусха олмаслиги учун жойлаштирилган. Белгилар банкнотанинг баъзи жойларида тарқалган оч яшил, тўқ сариқ ёки сариқ рангли кичик доираларга ўхшайди. Агар қоғозда бу каби ҳимоя мавжуд бўлса, нусха кўчириш мосламаси ўчирилади ёки варақни қора рангга бўяб чоп этади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.