Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пхеньянда ЎРВИ кўпайиши муносабати билан беш кунлик карантин эълон қилинди

Шимолий Корея ҳукумати ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция) ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли Пхеньян аҳолисига беш кунлик карантин жорий этишни буюрди, дея хабар бермоқда NK News КХДР ҳукуматининг расмий баёнотига таяниб.

Унда Шимолий Корея пойтахтида чоршанбадан якшанбага қадар карантин жорий қилиши айтилган.

Қайд этилишича, хабарномада нафас йўллари касалликлари, жумладан, шамоллаш ҳам назарда тутилган. COVID-19 тилга олинмаган.

NK News хабар беришича, Пхеньян аҳолиси якшанба охиригача ўз уйларида қолиши ва кунига бир неча марта ҳароратни ўлчашлари керак.

Шимолий Корея давлат матбуоти янги чоралар ҳақида маълум қилмаган.