Қадимги одамлар қишда қандай қилиб жон сақлаган?
Олимларнинг тадқиқотларига кўра, қаттиқ қишлардан омон қолиш учун неандерталлар қиш уйқусига кетишган. Ушбу гипотеза олимлар томонидан Испаниянинг шимолидаги қадимий оммавий қабрда топилган суяклар таҳлилидан сўнг илгари сурилган. Бу ўрганишлар L'Antropologie журналида чоп этилган.
Қолдиқларнинг ёши 400 минг йил деб тахмин қилинган. Олимларнинг таъкидлашича, топилган суякларнинг ўсиш жараёни ҳар йили бир неча ой давомида тўхтатилган. Суяклар ғор айиқлари каби қиш уйқусига кетадиган ҳайвонлар суякларининг тузилишига ўхшайди.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Сима-де-Лос ғорининг тевараги қадимги одамларни совуқда омон қолиши учун етарлича озиқ-овқат билан таъминлай олмаган. Олимлар қиш уйқуси одамларнинг жон сақлаши учун ягона усул бўлган, деган хулосага келишди.
Аввалроқ, Италиядаги Болония университети олимлари иқлим ўзгариши сабабли неандерталлар йўқ бўлиб кетган, деган тахминни рад этишган эди. 42-45 минг йил олдин Мурге яссилигида неандерталлар яшаган, улар унчалик узоқ вақт давом этмаган қурғоқчиликларни бошидан кечирган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.