Қарздор отадан 40 миллион сўм алимент ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2014 йил 14 апрелдаги қарорига асосан қарздор В.X.dan ундирувчи Ш.Я.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати бюронинг Булунғур туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.
Қарздор В.X.нинг алимент қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилинганда бугунги кунга келиб 40 миллион сўм бўлганлиги маълум бўлди.
Ушбу қарздорликни тўлашлик учун қарздор билан ўтказилган профилактик суҳбатлар натижасида қарздор алиментни тўлиқ тўлаш истаги борлигини билдирди ва шу куни 40 миллион сўмни тўлаб берди.
Саъдулла БУРХОНОВ,
МИБ Булунғур тумани бўлими давлат ижрочиси.