Қашқадарёда коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ўрта оғир даражада

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига кўра, айни пайтда Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекцияси аниқланган 6 нафар бемор даволанмоқда. Беморларнинг умумий аҳволи ҳамон ўрта оғир даражада.

Вилоят бўйича жами 338 нафар фуқаро стационар, 4918 нафар фуқаро уй шароитида карантинда сақланмоқда (8 апрел соат 18:00 ҳолатида).

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 8 апрел соат 15:30 ҳолатида доимий рўйхатдан ўтган яшаш манзили бўйича Қашқадарё вилоятидан жами 18 нафар шахсда коронавирус инфекцияси қайд этилганини маълум қилган эди.