Қирғизистон Ўзбекистондан 100 дона "Isuzu SAZ LE-60" йўловчи автобуси сотиб олади
- 14.03.2024 17:05
- 121
- Ўзбекистон
Бу ҳақда Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси (ЎҚТЖ) матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ўш шаҳри ҳокимлиги Самарқанд автомобиль заводидан (SamAuto) 100 дона "Isuzu SAZ LE-60" йўловчи автобусини харид қилади. Ушбу харид Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
13 март куни жамғарма офисида Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ҳокимлиги билан лизинг шартномаси имзоланди. Жамғарма Самарқанд автомобиль заводи томонидан ишлаб чиқарилган паст полли йўловчи автобусларини харид қилишни молиялаштиради. Бу автобуслар Ўш жамоат транспорти паркини кенгайтиради ва модернизация қилади.
Таъкидлаш лозимки, ушбу шартнома тараққиёт жамғармаси учун иккинчиси бўлди. Февраль ойи охирида ЎҚТЖ «Акун» ЁАЖ билан SamAuto компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 10 та ўртача юк кўтарувчи "Isuzu" юк автомашинасини лизингга олиш бўйича шартнома имзолаган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 44 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!