Қирғизистон президенти чегарадаги вазият юзасидан йиғилиш ўтказди

Бугун, 17 сентябрь куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистон билан бўлган чегарадаги вазият юзасидан ҳукумат аъзолари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда президент чегарадаги вазиятни халқаро ҳуқуқ ва илгари эришилган келишувлар доирасида тартибга солиш кераклигини айтиб ўтди.

Шунингдек, можаронинг янада кучайишига йўл қўймаслик учун маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Сооронбай Жээнбеков ҳалок бўлган чегарачининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.