Қирғизистонда илк коронавирус ҳолати қайд этилгандан буён касалланиш ҳолати бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди

Сўнгги кеча-кундузда Қирғизистон учун рекорд ҳисобланган 87 нафар COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда 15 июнь куни Қирғизистон республикасининг коронавирусга қарши курашиш штаби хабар берди.

“2020 йилнинг 15 июнь куни республика бўйлаб 87 нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳолат пандемия бошлангандан буён мамлакат учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Улардан 48 нафари Бишкекда аниқланди”, дея таъкидлади штаб вакили.

Мамлакатда бугунги кунга қадар коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 2372 нафарга етди, улардан 460 нафари тиббиёт ходимлари. Умумий ҳисобда 27 нафар бемор вафот этган ва 1813 нафар бемор тузалган.