Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлар сони 590 нафарни ташкил этмоқда

Бу ҳақда 21 апрель куни мамлакатнинг COVID-19га курашиш штаби маълум қилди.

“2020 йилнинг 21 апрель ҳолатига республика бўйлаб 22 нафар янги касалланганлар аниқланди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 590 нафарни ташкил этмоқда”, дея маълум қилди штаб вакили.

Унинг сўзларига кўра, касалланганлардан умумий ҳисобда 147 нафари тиббий ходимлардир. Коронавирус оқибатида 7 киши вафот этган.