Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган тиббиёт ходимлари 183 нафарга етди

Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни мамлакатнинг COVID-19га қарши курашиш республика штаби маълум қилди.

“2020 йилнинг 27 апрель ҳолатига республика бўйлаб 13 нафар янги касалланганлар аниқланди, мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 699 нафарни ташкил этмоқда”, дея маълум қилди штаб вакили.

Унинг сўзларига кўра, янги касалланганларнинг 3 нафари тиббий ходимлар бўлиб, умумий 699 нафар касалланганлардан 183 нафари тиббиётчилардир. Коронавирус оқибатида 8 киши вафот этган ва 370 нафар бемор соғайган.