Қирғизистонда сўнгги кеча-кундузда 132 нафар коронавирус юқтирганлик ҳолати қайд этилди

Қирғизистонда бир кеча-кундузда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати мамлакат учун рекорд кўрсаткич – 132 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда республика коронавирусга қарши курашиш штаби маълум қилди.

“Республика бўйлаб сўнгги кеча-кундузда 132 нафар янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Улардан 48 нафари мамлакат пойтахти Бишкекда аниқланди”, дея таъкидлади штаб вакили.

Шунингдек, тақдим этилган маълумотга кўра, янги касалланганларнинг 24 нафари тиббий ходимлар.

Бугунги кунга қадар мамлакатда коронавирус инфекцияси билан умумий касалланганлар сони 2789 нафарни ташкил этмоқда. Жами 32 нафар бемор вафот этган ва 1961 нафар бемор тузалган.