Қишлоқ хўжалиги учун ерларни беришда хориждан қайтган мигрантларга алоҳида устуворлик берилади, ҳокимларнинг ваколати қисқартирилади
- 25.03.2022 10:58
- 133
- Ўзбекистон
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинди.
Илгари ижара шартномаси тузилмасдан аввал ҳоким қарори қабул қилиниши керак эди.
Шунингдек, деҳқон хўжалиги юритиш учун ерларни танлов орқали ижарага беришда 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши белгиланди.
Теглар:
мигрантлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа