Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қизчага тегмаган Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқни очиқ табиатга қўйиб юбориш таклиф қилинди

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари она томонидан шафқатсизларча олдига улоқтирилган болага тегмаган Зузу лақабли қўнғир айиқни очиқ табиатга қўйиб юборишни сўрашмоқда.

Мазкур сўровга Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати котиби Бунёд Абдуллаев ўз муносабатини билдирди:

“Зузу Кавказ қўнғир айиғи бўлгани боис, ўзига жуфт топиши ва очиқ табиатга қанчалик мослашиб кета олиши номаълум. Шу сабабли мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда бу масалани кўриб чиқиш керак".