Қобулдаги қизлар мактаби яқинидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 63 кишига етди
- 10.05.2021 11:23
- 102
- Хориж
Маълум қилиниши, воқеа 8 май куни тушдан кейин Қобул ғарбида жойлашган Сайед-уль-Шухада ўрта мактаби яқинида содир бўлган. Ўқувчи қизлар дарсларни тугатиб, мактабдан чиқиб кетаётган бўлган.
Аввалига миналанган автомашина портлатилган, кейин эса иккита ракета учирилган.
Ушбу ҳужум Афғонистон ҳукумати ва Қобулдаги айрим дипломатик ваколатхоналар томонидан террористик ҳаракат сифатида қораланди.
Қобулдаги қизлар мактаби яқинида юз берган бу портлашлар оқибатида 63 нафар киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши жароҳат олган. Аммо ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, портлашлар натижасида 52 киши ҳалок бўлган ва яна 100 киши жароҳат олган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!