Қондаги юқори қанд миқдори коронавирус инфекциясидан вафот этиш хавфини икки баробар оширади

Бу ҳақда хитойлик мутахассисларнинг Diabetologia журналида нашр этилган илмий ишда маълум қилинди.

Мутахассислар 24 январдан 10 февралга қадар Уханда қайд этилган 600 кишида коронавирус ҳолатини ўрганиб чиқшди. Тадқиқотлар натижасига кўра, қондаги қанд миқдори юқори бўлган беморлар бошқа беморларга нисбатан икки баробар кўпроқ ҳалок бўлгани аниқланди.

“Мазкур ҳолатда ушбу беморларнинг барчаси ўзлари ҳам билмаган ҳолда қанд касалидан азият чеккан, деб тахмин қилиш қийин. Сабаби, қондаги қанд миқдори юқори бўлган беморларнинг умумий сони 29 фоизни ташкил этмоқда. Бироқ статистикага кўра, Хитой аҳолисининг 12 фоизи қандли диабетга чалинган”, дейилган маълумотда.

Шифокорларнинг фикрича, қондаги юқори қанд миқдори тромбларни ҳосил қилади ва қон алмашуви фаоллигини камайтиради.