Қонуний фаолият маъқулми, ноқонуний?

Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари жойларда норасмий ишчи-ходимларни легаллаштириш мақсадида зарур ишларни олиб бормоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи учун 35 000 нафар ишчи-ходимни рўйхатдан ўтказиш режа қилиб белгиланган эди. Ўтган давр мобайнида 44 260 нафар ишчи-ходим рўйхатдан ўтказилди.

Масалан, июнь ойининг ўтган даврида Пайариқ туманида фаолият юритаётган “Siddiqov Dilshod uzumzori” фермер хўжалиги 26 нафар ишчини рўйхатдан ўтказди. Шунингдек, Оқдарё туманидаги “Afrasiab jeans textile” масъулияти чекланган жамияти 67 нафар, Иштихон туманидаги “Future gold businessman” масъулияти чекланган жамияти 60 нафар ишчини расмийлаштирди.

Расмий ишга қабул қилинган ишчи-ходим кафолатланган меҳнат стажи ва пенсияга эга бўлишини алоҳида таъкидлаш жоиз.     

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.