Қорасувда кўп қаватли бинолар қурилиши тўхтадими?

Самарқанд шаҳар Қорасув массивида барпо этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиши бироз сусайди, аммо тўхтагани йўқ. “AGROMIR BULDINGS” МЧЖга тегишли қурилиш майдонида шу пайтгача 3 минг нафарга яқин ишчи ишлаган бўлса, эндиликда 500 нафар қурувчи меҳнат қилмоқда.

 - Шу ерда вақтинча яшовчи ишчиларимиз ишга келмоқда, Оқдарё, Пайариқ ва бошқа туманлардан қатнаб ишлайдиганларга жавоб берилган, - деди ўзини Бахтиёр деб таништирган ишчи. - Ҳар куни тиббий кўрикдан ўтказиб турадиган врач, ҳамширалар бор. Ётоқ жойларимиз, ошхоналар ҳам дезинфекция қилиняпти.

Қурилиш майдонида ишчилар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда тиббий ниқобда меҳнат қилмоқда. Карантин сабаб уйлар ўз вақтида қуриб битказилмаслиги эҳтимоли юқори.

 Хуршида ЭРНАЗАРОВА.