"Қоратепа-Самарқанд" йўналишида нега автобус қатнамай қўйди?
- 17.07.2023 16:20
- 354
- Самарқанд
Ургут туманининг Қоратепа ва Самарқанд шаҳри оралиғи 30 километрдан иборат. Атрофдаги қишлоқларни ҳисобга олсак, ҳудудда 30 мингдан зиёд аҳоли яшайди.
Шаҳарга қатнаб ишлайдиган талаба, ишчи-хизматчилар кўп. Шуларни ҳисобга олиб, ўтган йили "Қоратепа-Самарқанд" йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилган эди. Кейинчалик негадир бу йўналиш олиб ташланди.
Энди одамлар шаҳарга киракаш ҳайдовчилар ўрнатган "қатъий тартиб" бўйича келиб-кетишга мажбур бўлмоқда.
Ҳозир йўлкира ҳақи 15 минг сўм. Бир кунда бир кишининг шаҳарга бориб-келиши 30 минг сўм, бир ҳафтада 210 минг сўм, бир ойда 900 минг сўм бўлади. Ҳавонинг қор-ёмғирли кунларида йўлкира ҳақи яна ошиб бораверади. Шу боис, "Қоратепа-Самарқанд" йўналиши қайта тикланса яхши бўларди.
Фазлиддин Рўзибоев.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 3 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб