Қорда қолган 14 нафардан ортиқ фуқароларга ёрдам кўрсатилди

Ноқулай об-ҳаво, қор, йўллардаги музлама ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда.

ФВВ Жиззах вилояти бошқармаси қутқарувчилари томонидан Дўстлик, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида қорга тиқилиб қолган автомобиллар чиқариб олиниб, 14 нафардан зиёд ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди.

Йўлларда музлаш оқибатида сирпанчиқлар юзага келиши, туман тушиши ва кўриниш даражасининг ёмонлашуви эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

ФВВ вазирлиги матбуот хизмати шу муносабат билан ҳайдовчи ва йўловчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўрайди.