Қўшработда бир кунда 61 та никоҳ қайд этилди
- 19.08.2020 21:30
- 236
- Самарқанд
Карантин талаблари юмшатилиши билан туман ФҲДЁ бўлими оила қуриш истагида бўлган ёшлар билан гавжум бўлмоқда. Биргина 18 август куни бўлим томонидан 61 та никоҳдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ўз эгаларига тақдим этилди. 9 та туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома 9 оилага қувонч бағишлаган бўлса, афсуски шу куни бир ажрим ва иккита ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар ҳам расмийлаштирилди.
ФҲДЁ ходимлари томонидан фуқароларга хизмат кўрсатишда пандемияни тарқалишининг олдини олиш бўйича керакли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Белгиланган махсус тартиб қоидаларга асосан ариза ва мурожаатлар кўриб чиқилмоқда.
Дилноза ҲАСАНОВА.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа