Қўшработда гиёҳвандлик моддани сотаётган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 8 декабрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 7-сонли ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда харидор сифатида жалб қилинган “И.С.И.”га 2.500.000 сўм эвазига Қўшработ тумани Мулла Олим МФЙда яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро С.И. яшил рангли, қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасини Самарқанд шаҳар Қушҳовуз МФЙда жойлашган “ASIA” меҳмонхонаси ёнида сотаётган вақтида ушланган.
Самарқанд вилоят ИИБ ЭКБнинг маълумотномасига кўра, С.И.дан олинган моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидрокканнабинол” мавжуд бўлиб, бу ўсимлик модда “марихунна” гиёҳвандлик моддаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 22,98 граммга тенг эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан С.И.га нисбатан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.