Қўшработда лалми майдонлардан мўл ҳосил олинди. Қандай қилиб?

Жорий йилда “Қўшработ томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти томонидан тумандаги 10,8 гектар майдонда картошка, мойли ва дуккакли экинлар ҳамда сабзавотлар етиштирилди. Лалми майдонларда томчилатиб суғориш тизими жорий этилиб, мўл ҳосил олишга эришилди.

Аҳолини сифатли ва арзон қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун асосий ҳамда боғ-ток қатор орасига 2916 гектар майдонда дуккакли, мойли, полиз-сабзавот, картошка экинларидан юқори ҳосилдорликка эришилди.

Тажрибадан маълум бўлдики, қишлоқ хўжалигида замонавий инновацион технологиялар жорий этилса, лалми майдондан ҳам мўл ҳосил олиш мумкин экан. Қўшработда етиштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари туман аҳолиси эҳтиёжини қондирибгина қолмай, вилоятнинг бошқа туманларига ҳам сотилмоқда.

Абдуваҳоб ФАЙЗУЛЛАЕВ,

Агроинспекциянинг Қўшработ тумани бўлими катта инспектори.