Қўшработда томчилатиб суғориш орқали Голландиядан келтирилган картошка уруғлари етиштирилмоқда
- 18.08.2020 09:50
- 270
- Иқтисодиёт
Қўшработ туманида “Оқмачит супер элита” кластерига ажратилган 170 гектар ер майдонининг 22 гектарига 80 тонна картошка уруғлари қадалди. Экилган 4 хил навли элита уруғлардан 80 кунда “R-1” уруғлик картошкалари олинади. Томчилатиб суғориш орқали парваришланаётган бу картошка уруғлари етилгач, фермер хўжаликларга тарқатилиши кўзда тутилган.

- Уруғлар Голландиядан келтирилган, - дейди кластер раҳбари Элёр Тўрабоев. – Бунинг учун 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Маблағнинг 968 миллион сўми “Агробанк” туман филиали кредити, қолгани эса ўз ҳисобимиздан. Гектаридан 30-40 тоннагача ҳосил олишни режалаштирганмиз.

Тўлқин Сиддиқов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Олтин қули
- Кеча, 12:16
- Мутолаа
Вояга етмаганларга ижарага ким машина беряпти?!
- 01/02, 10:10
- Жамият