Қозоғистонда бошқа мамлакатлар билан қўшимча парвозлар тўхтатилиши мумкин

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ҳукуматга мамлакатда коронавирус инфекциялари тарқалишининг олдини олиш учун бир қатор чораларни кўришни таклиф қилди, деб хабар берди Kazinform нашри.

"Коронавирус инфекциясининг чет элда тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашишини ҳисобга олиб, мамлакатда инфекция тарқалишининг олдини олиш учун 5 октябрдан бошлаб бошқа мамлакатлар билан қўшимча ҳаво алоқаларини тўхтатиш таклиф этилади. Шу билан бирга, шу пайтгача ҳаво алоқалари тартибга солинган мамлакатларга парвозларни кўпайтирмаслик ва Туркия Республикасига парвозлар сонини камайтиришни тавсия қиламиз. Иккинчи тоифага кирадиган мамлакатлардан шахсларга қуйидаги талаблар қўйилиши керак: термометрия, анкета, коронавирус бўйича тест ҳақида сертификат (3 кун олдин). Сертификат бўлмаган тақдирда, ташриф буюрувчилар карантин касалхоналарида икки ҳафтагача изоляцияда бўлишади", деди Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида.

Вазир шунингдек, худди шу талабларни мамлакатга чегара божхона постлари орқали кириб келаётган одамларга нисбатан ҳам қўллашни сўради.