Қулаган кўп қаватли уй остидан тирик қолганлар топилишига умид бор
- 28.06.2021 17:27
- 91
- Хориж
АҚШнинг Серфсайд шаҳридаги турар-жой биноси қулаган жойда Флорида штатининг икки юздан ортиқ одамлари, шунингдек, Мексика ва Исроилнинг қидирув тизимлари туну кун ишламоқда.
Қутқарувчилар айтишича, тирик қолганларни топишда ҳали ҳам умид бор. Ўтган пайшанба куни юз берган фожиа оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. 150 дан ортиқ кишининг тақдири номаълум қолмоқда. Фавқулодда вазият сабаби текширилмоқда.
Вайроналар остида бўлиши мумкин бўлган одамларнинг қариндош ва яқинлари атрофда жиҳозланган махсус марказда кутишмоқда. Фожиа содир бўлган жойда улар аллақачон йўқолганлар фотосуратларидан ташкил топган мемориал ўрнатишган. Гарчи сўнгги кунларда қутқарилганлар бўлмаса-да, яқин атрофда донорлик қон йиғиш пункти очилди.