Равотликлар тоза ичимлик суви билан таъминланди
- 14.10.2019 14:35
- 209
- Самарқанд
Паст Дарғом туманининг Равот маҳалла фуқаролар йиғинида янги сув иншооти фойдаланишга топширилди.
Маҳаллада 1,3 километрлик сув тармоғи тортилиб, 100 га яқин хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Жорий йил туманда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 3 та янги сув иншооти қуриш ва биттасини реконструкция қилиш ишлари орқали 8,7 километр янги сув тармоқлари тортиш режалаштирилиб, белгиланган ишлар ниҳоясига етказилди.
Йил охирига қадар инвестиция дастури дорасида яна 4 та маҳалла фуқаролар йиғинида 18,4 километрлик ичимлик суви тармоғини тортиш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа