Россияда ўзбек миллий маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилади
- 29.10.2020 10:37
- 60
- Ўзбекистон
Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда янада кенгайтириш, шунингдек, Россия ишбилармонлик доиралари ва жамоатчилигини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан кенг таништириш мақсадида ноябрь-декабрь ойларида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмалари ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Жумладан, кўргазмалар қуйидаги шаҳарларда бўлиб ўтади:
👉 Самара - 10-14 ноябрь;
👉 Санкт-Петербург - 23-24 ноябрь;
👉 Қозон - 1-2 декабрь;
👉 Москва - 15-16 декабрь.
Шунингдек, Ҳукумат фармойиши билан масъул ташкилотларга кўргазмаларни самарали ўтказиш билан боғлиқ тегишли топшириқлар берилди.
Теглар:
кўргазма