Россиядаги меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга қанча маблағ жўнатилган?

Россиядаги меҳнат муҳожирлари томонидан тўлов тизимлари орқали ўз ватанларига юборилаётган ўртача пул жўнатмалари lenta.ru нинг FinExpertiza компанияси томонидан ҳисоблаб чиқилди.

Унга кўра, 2019 йилнинг 9 ойи давомида Россиядан четга жўнатилган маблағлар кўрсаткичи ҳар бир кишига (ойига) 422 АҚШ долларини ташкил этган.

Жумладан, меҳнат муҳожирлари МДҲ мамлакатларига ўртача 377 АҚШ доллари, Вьетнам, Туркия, Исроил каби давлатларга эса 775 доллар жўнатишган.

Шунингдек, Россияда сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил этадиган меҳнат муҳожирларининг ўз ватанларига жўнатмалари эса қуйидагича:

Ўзбекистонга — 418 АҚШ доллари, Тожикистонга — 195 доллар, Украинага — 182 доллар, Хитойга — 1920 доллар, Қирғизистонга — 536 доллар.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.