Россиядаги йирик корхоналар ходимларининг Самарқандга саёҳат уюштирилади

Россиянинг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида ўтказилган туризм ва меҳмондўстлик саноати халқаро кўргазмасида Самарқанд вилояти туризм соҳаси масъуллари ва сайёҳлик компаниялари вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Вилоят туризм бошқармаси масъул ходими Суҳроб Эргашевнинг маълум қилишича, кўргазманинг биринчи кунида Россия ва бошқа давлатларнинг фуқароларини юртимизга саёҳатга жалб қилиш бўйича 20 дан ортиқ шартнома имзоланган.
Эътиборли жиҳати, илк бор Россиядаги йирик корхона ва ташкилотлар ходимларининг Самарқандга сайёҳатларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилгани айтилмоқда.