Россияга борувчи ўзбекистонлик сайёҳлар сони икки баробарга ошди
- 01.11.2022 16:36
- 43
- Саёҳат
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондан Россияга сайёҳлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баравар кўпайди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида Россия Федерациясига 195,7 минг нафар Ўзбекистон фуқароси туризм мақсадида кетган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 101,6 минг нафарни ташкил этган. Ўсиш суръати 1,9 баробарни кўрсатмоқда.
1 октябрь ҳолатига кўра, 3,9 миллион ўзбекистонлик хорижий мамлакатларга борган. Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон етакчи йўналишлар қаторидан жой олди. Россия бешинчи ўринда бўлиб, Туркиядан кейин ўринни эгаллади.
Март ойи бошида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида сайёҳлар оқимининг ўсиши учун шарт-шароит яратиш бўйича 20 та чора-тадбир режаси имзоланган эди. Бундан ташқари, икки давлат талабалари учун саёҳатлар ташкил этиш режалаштирилган.