Самарқанд аэропортида маданий бойликларнинг олиб чиқилишининг олди олинди
“Самарқанд-Санкт-Петербург” авиарейси орқали учиб кетаётган фуқаро О.И.нинг қўл сумкасида 2 дона 1860 ва 1881 йилларда зарб қилинган тангалар ҳамда 1 дона XX асрнинг биринчи ярмига тегишли қадимий қошиқ борлиги аниқланган. Ҳолат “Божхоначисиз назорат” тизими асосида божхона назоратидан ўтказилган пайтда фош этилган. Йўловчи ушбу бойликлар ҳақида божхона декларациясида ёзиб кўрсатмаган ва оғзаки сўровда маълум қилмаган.
Ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.
Ҳозирда ушбу ашёлар “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонага топширилган, дея хабар беради вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Маълумот учун, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги қонун ҳамда «Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги низом талабларига мувофиқ, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас,.