Самарқанд давлат чет тиллар институти бош биноси СамДУга қайтариляптими?

Вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Самарқанд давлат университетининг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов ушбу саволга жавоб берди.

- Аслида бу миш-миш эмас, шундай лойиҳа бор. Лекин ҳали тасдиқлангани йўқ, - деди А.Ахатов. - Ректоримиз бульварнинг барча биноларини университет кампуси сифатида бўлиши учун ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда ҳукуматга бевосита мурожаат қиляпти. Бунинг ҳеч қандай яширадиган жойи йўқ. Бульварда ўқув бинолари билан бирга меҳмонхоналар ҳам бор. Меҳмонхоналар бизга халақит бермайди, аммо ўқитувчи ва талабалар ўқув биноларига бориб келишида вақт йўқотади.

Агар хорижий нуфузли университетларни кўрсак, кампус деганда, бинолар бир жойда жойлашган. Ҳеч бўлмаганда ўқув бинолари яқин масофада қурилган.

Менинг тушунишим бўйича Самарқанд давлат чет тиллар институтининг биноси олиб қўйилганда ҳам, институт биносиз қолмайди. Чет тиллар институтига худди шу бинога мос ўқув биноси берилади. Бу масала бўйича иш олиб бориляпти, аммо ҳозирча ҳукумат томонидан қарор қабул қилингани йўқ.