Самарқанд давлат университети ҳарбий кафедраси фаолияти тугатилади
- 17.06.2020 15:45
- 1225
- Таълим

Бу ҳақда кеча университет ректори Рустам Холмуродов кенгаш йиғилишида эълон қилди.
Шунингдек, механика ва математика факультети бундан буён математика факультети, деб номланади. Иқтисодиёт ва бизнес факультети ҳам тугатилади.
- Иқтисодиёт ва бизнес факультети талабаларининг билим кўрсаткичи пастлиги боис ушбу факультетни ёпишга қарор қилдик, - деди университет ректори.
Қабул квоталари параметрларига кўра, Самарқанд давлат университетида 2020-2021 ўқув йили учун бакалавриат йўналишига 3325 нафар ўрин ажратилди. Шундан 763 нафари грант, 2562 нафари контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Хуршида ЭРНАЗАРОВА.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Блогер бўлмоқчиман!
- Кеча, 14:40
- Жамият
Тақдирми ё тантиқликнинг тўлови?
- 16/08, 21:47
- Мутолаа
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- 16/08, 12:59
- Хориж