"Самарқанд ҳунармандлар маркази"да ёнғин содир бўлди

Бугун - 13 февраль тонги соат 3.00 ларда Самарқанд шаҳридаги "Самарқанд ҳунармандлар маркази"да ёнғин содир бўлган.

"101" рақамига қўнғироқ қилингач, ёнғинни бартараф этишга Самарқанд шаҳридаги ёнғин ўчириш гуруҳи етиб келган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинонинг катта қисми сақлаб қолинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида марказнинг бир қисми зарар кўрган ва бу ерда фаолият юритаётган уч-тўрт нафар ҳунарманднинг ҳунармандчилик маҳсулотлари ёниб кетган.

Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.