Самарқанд кўчаларида зирҳли техника нима мақсадда юрибди?
Марказий ҳарбий округга қарашли Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари томонидан “Махх-Pro pluss” русумли енгил зирҳланган техникада аҳоли заруриятсиз кўчага чиқмасликка чақирилмоқда.
Ҳар куни 3 та ҳарбий техника Самарқанд шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, қарийб 150 километр масофани босиб ўтади. Унга махсус овоз кучайтиргич ўрнатилган бўлиб, аудио хабар 100 метр узоқликдаги одамга эшиталади.
– Хавфли инфекцияга қарши курашишнинг энг самарали усули уйда қолиб, шифокорлар тавсиясига амал қилишдир, – дейди подполковник Шавкат Абдураҳимов. – Бунинг учун эса оммавий ахборот воситалари, баннерлар, шунингдек, кўчма тарғибот техникалари қўл келмоқда.
Шунингдек, Самарқанд вилоятидаги чекка ҳудудларда ҳарбий хизматчилар ташаббуси билан юк-йўловчи ташиш автоуловларига овоз кучайтиргичлар ўрнатилиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.