Самарқанд корхона ва ташкилотларининг солиқ қарздорлиги 22,3 миллиард сўмга камайтирилди
Солиқлар бюджет тушумларининг асоси, иқтисодий тараққиёт ва фаровон ҳаёт кафолати. Шундай экан, солиқларни ўз вақтида тўлаш, бу борадаги бурчга масъулият билан ёндашиш муҳим саналади. Бироқ солиқ тўловларини ўз вақтида амалга оширмайдиган, масъулиятни ҳис қилмайдиганлар ҳам мавжуд. Бунинг натижасида қарздорлик пайдо бўлмоқда.
Боқимандалик ҳеч қачон олқишланмаган. Боқимандаликни ўзига касб қилиб олганларнинг эса баракаси бўлмайди. Зеро, барака ҳам ҳаракатдадир.
Хўш, бугунги кунда Самарқанд вилоятида солиқ қарздорлиги бўйича вазият қандай?
Вилоят давлат солиқ бошқармаси солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи Акмал Валиевнинг таъкидлашича, вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган корхона ва ташкилотларнинг солиқ қарздорлиги 52,3 миллиард сўмни ташкил этиб, йил боши (74,6 миллиард сўм)га нисбатан 22,3 миллиард сўмга камайтирилди.
Жумладан, Паст Дарғом туманида фаолият кўрсатиб келаётган "Juma elevatori" акционерлик жамиятининг 840,9 миллион сўмлик, Пайариқ туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Meyor qurilish asfalt” шўъба корхонасининг 569,1 миллион сўмлик, Иштихон туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Ishtixon agroservis MTP” масъулияти чекланган жамиятининг 220,2 миллион сўмлик солиқ қарзлари ундирилди.
Умид АЛИМОВ,
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими.