Самарқанд марафони ғолиблари аниқланди

Хабар берганимиздек, “Samarkand Marathon” анъанавий халқаро хайрия марафони якунланди.

Иштирокчилар 2, 5, 10, 21 ва 42 километр масофани босиб ўтди.

Мусобақа натижасига кўра,  икки километр масофани ўзбекистонлик иштирокчилар: эркаклар ўртасида Алишер Сафаров, аёллар баҳсида Фарангиз Абдужалилова финишга биринчи бўлиб етиб келди.

5 километр масофага ўтказилган баҳсда марра чизиғини андижонлик Дилмурод Хўжамов, аёллар ўртасида Анастасия Силченкова ғолибликни қўлга киритди.

Марафоннинг 10 километр баҳсларида ғолиблик фарғоналик Аҳрор Маҳмудалиев ва Камола Аблаевага насиб этди.

21 километр масофага ўтказилган эркаклар баҳсида россиялик Михаил Кульковга тенг келадигани топилмади. Аёллар ўртасида эса беларусиялик Светлана Кудзелич ғолиб бўлди.

Марафоннинг 42 километрга югуриш беллашувларида эркаклар ўртасида ўзбекистонлик Бекзод Бойматов, аёллар баҳсида украиналик Екатерина Васильченко марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. 

 

Мусобақада турли ёш тоифаси бўйича ҳам ғолиблар аниқланди ва фахрли ўринларни қўлга киритган иштирокчилар пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.