Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Самарқанд-Наманган-Самарқанд” авиайўналиши дастлабки йўловчилари — водийлик устоз мураббийлар байрамда иштирок этиш учун Самарқандга етиб келди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Самарқанд халқаро аэропортидан мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларига парвозлар йўлга қўйилди.

Жумладан, Фарғона водийси вилоятларига ҳафтада беш кун қатновлар амалга оширилади.

Кеча “Самарқанд-Наманган-Самарқанд” йўналиши бўйича дастлабки қатнов бажарилди.

Намангандан учган самолёт бугун ярим тунда Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокимлиги масъллари томонидан тантанали кутиб олинди. Чунки, ҳаво кемасида Самарқандни зиёрат қилиш учун наманганлик бир гуруҳ нуронийлар, фаоллар, шунингдек, бугун Самарқанд халқаро туристик марказидаги Конгресс марказида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида иштирок этиш учун водийлик фидойи устозлар қадимий ва ҳамиша навқирон кентга келди.