Самарқанд шаҳри, Бирлик 1-тор кўчасини электр энергияси билан таъминловчи трансформатор янгисига алмаштирилди

Бугун, 11 апрель куни Zarnews.uz телеграм канали ва сайтида ўрин олган “Уйда қолдик! “Светимиз”ни беринг – электрчилар! Самарқанд вилояти ва шаҳри электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари эътиборига” сарлавҳали мақолада Бирлик 1-тор кўчаси ҳудудида жорий йилнинг 8 апрелидан буён электр таъминотида узилиш бўлаётгани танқид қилинган.

"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ ишчи гуруҳи томонидан мақолада таъкидланган масалалар юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ҳақиқатдан ҳам айни кунларда ҳавонинг кескин совиб кетиши ва қалин қор ёғиши вилоятнинг қарийб барча электр тармоқларида авариялар ҳолатини келтириб чиқарди. Ҳаво ёмғирли бўлса-да, бугун тезкор бригадалар электр энергиясидаги мавжуд камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиб келмоқда.

Самарқанд шаҳридаги Бирлик 1-тор кўчаси хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи, Алишер Навоий кўчасида жойлашган ТИП-80 трансформаторида кабелларнинг куйгани оқибатини бартараф этиш мақсадида ечиб олиниб, таъмирлаш учун шаҳар электр тармоқлари корхонасининг марказий таъмирлаш бўлимига келтирилди ва таъмирланди.

Бироқ ушбу кўчалардаги айрим фуқаролар корхона ходимларининг огоҳлантиришига қарамасдан, хонадонларга икки-уч томонлама электр энергияси линияларини тортиб олишгани аниқланди.

Бунинг оқибатида таъмирланган трансформаторда яна куйиш ҳолати кузатилди. Самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонасининг тезкор бригадаси ходимлари трансформаторни ечиб, марказий таъмирлаш бўлимига олиб келинди. Аммо трансформатор ичидаги симлар аянчли аҳволга келганлиги сабаб, янги трансформаторга алмаштирилди.

Шундан сўнг бугуннинг ўзида, соат 16:00 да ТИП-80 трансформатори ҳудудни электр энергияси билан барқарор таъминлашни бошлади.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз!

"Самарқанд ҲЭТК" АЖ ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамизки, 11-14 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши, таъминотда узилишлар бўлиши эҳтимоли юқорилиги учун истеъмолчилардан қўйида эълон қилинаётган диспетчерлик хизматларига мурожаат қилишларини сўраймиз: