Самарқанд шаҳри ва чегарадош ҳудудларида ичимлик суви етказиб беришда узилиш кузатилади
- 09.08.2019 10:21
- 387
- Самарқанд
Бугун оқшом 02:10 да Самарқанд шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи «Чўпонота» сув иншоотининг юқори босимли тармоғида фавқулодда техник носозлик (авария) содир бўлган.
Шу сабаб 10 август соат 10:00 га қадар Самарқанд шаҳрининг Сиёб ва Боғишамол ҳудудлари, Сартепа, Суғдиёна масканлари, Амир Темур ва Микрарайон турар-жой мавзелари, Самарқанд туманининг шаҳар билан чегарадош ҳудудларида ичимлик суви етказиб беришда узилиш кузатилади.
Ноқулайлик учун фуқаролардан узр сўраймиз!
Самарқанд вилоят “Сувоқова” ДУК шаҳар филиали.
Теглар:
ичимлик суви
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа