Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида илк бор 2015 йил 1 май куни фавворалар сайли ўтказилганди

Шундан буён бу тадбир анъанага айланиб, ҳар йили кенг нишонланадиган бўлди. Афсуски, жорий йил бошидан буён дунёда коронавирус пандемияси авж олгани, мамлакатимизда жорий этилган карантин сабаб ушбу сайил бу гал ўтказилмаяпти.

Ушбу санадаги фавворалар сайли Самарқанд шаҳридаги Кўксарой ва Театр майдонларида, Амир Темур номли, Университет хиёбонларида, Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдонда, Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари ўрнатилган ҳудудда, “Шоирлар боғи” ва Самарқанд темир йўл вокзали майдонидаги фавворалар атрофида ўтказиларди.

Эрта тонгдан бошлаб ушбу масканларда таниқли санъаткорлар, ёш ижрочилар, бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари, театрларнинг саҳна кўринишлари намойиш қилинар, оммавий рақс, турли викторина ва танловлар, беллашувлар, халқ сайллари ташкил этилган.

Тадбирлар жараёнида фавворалар атрофида таниқли мусаввирлар ёш рассомлар учун мастер-класслар ўтиб, мавзуга оид расмлар кўргазмалари уюштирилган.

Худди шундай сайиллар вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида ҳам нишонланган.

Ҳозирча уйда қолинг! Келгуси йил шундай сайилларни аввалгиларидан-да кенг, мазмунли нишонлаш насиб этсин!